Telegram group «♠️♠️VOBKENT BUXORO OLX♠️♠️ (online bozor)🇺🇿🇺🇿»
309
56
1
-
09:56
Фарход Каримов!🌸 Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари катта ҳамширалари ўртасида «Энг яхши катта ҳамшира» онлайн танлови! Когон туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритаётган бўлимлар катта ҳамширалари ўртасида «Энг яхши катта ҳамшира» жамоатчилик сўровномаси ўтказилмоқда. 🎯 Танловдан мақсад — ўз касбига садоқат билан ёндашиб, ҳамширалик хизмати сифатини ошириш, тиббий ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш, жамоада соғлом иш муҳитини шакллантириш, касбий маҳорати ва масъулияти билан ажралиб турадиган катта ҳамшираларни аниқлаш ҳамда уларнинг меҳнатини эътироф этишдан иборат. 📊 Номзодлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: ▪️ Касбий билим ва малакаси; ▪️ Ҳамширалик хизмати сифатини ташкил этиш ва назорат қилиш самарадорлиги; ▪️ Тиббий ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва жамоани бошқариш қобилияти; ▪️ Санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва инфекцион назорат тадбирларидаги фаоллиги; ▪️ Хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши; ▪️ Ташаббускорлиги, жамоадаги обрў-эътибори ва эришган натижалари. 🗳 Ҳурматли когонликлар! Сиз ҳам ўзининг касбий маҳорати, ташкилотчилиги, масъулияти ва фидойилиги билан ажралиб турадиган катта ҳамширани қўллаб-қувватланг. Сизнинг овозингиз муносиб номзодни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга! ⏰ Овоз беришнинг сўнгги муддати — 25 октябрь соат 12:00 га қадар. 🏆 Сўровнома натижалари асосида энг кўп овоз тўплаган номзодлар аниқланади ва танлов якунлари эълон қилинади. Энг муносиб катта ҳамширани танланг ва овоз беришда фаол иштирок этинг!