Telegram group «✍️ OLTIN-QALAM 🎤»
588
11
1
-
17:59
...2121Бир нималар ёздим... Ўчирдим, Қўнғироғинг кутдим, тонг қадар. Ҳисларимни сўзга кўчирдим, Хаёлларда кезиб дарбадар. Тошбағирим, унамадинг бир, Шу ердаман,-- дея айтмоққа. Сендан хабар кутгандим, ахир, Ўйларингга бир зум қайтмоққа. Аллам нима ёздим, ўчирдим, Сониялар уларга гувоҳ. Рақамингга неча бор кирдим, Сўрамасдан кирганим гуноҳ. Унамадинг, сенгина қайсар, Раҳим қилиб демадинг,--кечир. Энди малол келмаса агар, Соғинчларинг қалбимдан ўчир. Қалб тубида ястаниб ётар, Сендан қолган ҳижронлар қат-қат. Нима қилай, наштардек ботар, Истироблар оғриқли ҳилқат. ✍: Шуҳрат Қўшаев 10.07.2026 3:20