Телеграм группа «Proff buxgalteriya xizmati💻»
123
42
1
-
13:57
Dilafruzxon Cheif AccountantКорхонамизга солиқ аудити ўтказиладими? #Савол_беринг_жавоб_берамиз МЧЖни тугатишга берилган эди Солиқ аудити текшируви тайинланибди, Мчжни тугатиш 04 апрель 2026 йилда берилган эди олти ойлик муддати ўтиб кетиб, МЧЖ яна фаол холатга келиб қолибди ва биз МЧЖни ишлатини давом эттирмоқдамиз шунда энди солиқ аудити ўтказилмайдими. МЧЖнинг ихтиёрий тугатиш муддати ўтиб, корхона мақоми қайта тикланган («фаол» ҳолатга ўтган) бўлса, айнан ихтиёрий тугатиш асосида тайинланган солиқ аудити ўтказилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 38-бандига мувофиқ, тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан бошлаб 6 ойдан ошмаслиги керак. Мазкур Низом талабларига кўра, белгиланган 6 ойлик муддат ичида тугатиш жараёни якунланмаса, тугатиш тартиботи тугатилади ва ташкилотнинг мақоми Давлат реестрида фаол ҳолатга қайтарилади. Шунингдек, Низомнинг 8-бандига асосан, муассислар ихтиёрий тугатиш жараёнининг исталган босқичида тугатишни тўхтатиш ва фаолиятни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилишга тўлиқ ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-бандига биноан, солиқ аудити қатъий белгиланган асослар бўйича, жумладан, ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларга нисбатан тайинланади. МЧЖнинг ихтиёрий тугатиш жараёни тўхтаб, у яна фаолият юритувчи ташкилотга айлангани сабабли, тугатиш муносабати билан тайинланган солиқ аудитининг қонуний асоси ўз кучини йўқотади. Шу боис солиқ органлари ушбу асос билан текширув ўтказа олмайди. Бироқ солиқ органининг дастурий тизимида текширув очиқ қолиб кетмаслиги учун корхона раҳбари ҳудудий давлат солиқ инспекциясига расмий ариза/хат билан мурожаат қилиши лозим. Хатга корхона ҳолати «фаол» эканлигини тасдиқловчи Ягона давлат реестри кўчирмаси ҳамда муассисларнинг фаолиятни давом эттириш тўғрисидаги қарорини илова қилган ҳолда, тугатиш бекор бўлганлиги сабабли тайинланган солиқ аудитини бекор қилишни талаб этиш тавсия этилади. Эндиликда корхона «фаол» мақомда бўлгани сабабли, унга нисбатан солиқ аудити фақат умумий тартибда — яъни Солиқ кодексининг 140-моддасига асосан корхона «солиқ хавфи юқори» (қизил) тоифага кирганда ёки камерал текширув талабномаси бажарилмагандагина (текширув бошланишидан камида 30 кун олдин ёзма хабардор қилинган ҳолда) ўтказилиши мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈